Роналду Холандни ортда қолдирди

Спорт

image

Португалия терма жамоаси ва “Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий тақвим йилидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

38 ёшли футболчи Босния ва Герцеговина терма жамоасига қарши ўйинда дубл қайд этди ва 2023 йил бошидан буён клуб ва мамлакат жамоаси сафидаги голлари сонини 40 тага етказди. Шу тариқа Роналду “Манчестер Сити”нинг 39 та голга эга бўлган норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни ортда қолдирди.

16 октябрь куни Евро-2024 саралаш босқичи “J” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Португалия терма жамоаси сафарда Босния ва Герцеговинани мағлуб этди – 5:0. Португаллар саралаш босқичидаги саккизта ўйиндан саккизтасида ҳам ғалаба қозонди. 

Португалия кейинги саралаш учрашувини 16 ноябрь, пайшанба куни ўтказади. Мартинес жамоаси сафарда Лихтенштейн билан тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Португалия Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг