Роналду қачон фаолиятини якунлашини айтди
Спорт
−
15 Январь 2022
9784“Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли ҳужумчиси Криштиану Роналду ESPN’га берган интервьючида спорт формасини сақлаш борасидаги ишлари ҳақида гапирди.
“Жисмоний жиҳатдан ўзимни 30 ёшдагидек ҳис қиляпман. Мен танам ва онгимга ғамхўрлик қиламан. Сўнгги 33 йилда агар керак бўлса, танам менга ёрдам бериши мумкинлигини англадим. Аммо ҳақиқий жанг психологик жабҳада. Юқори даражада бўлишнинг асосий талаби кўплаб тўсиқлардан ўтиш ва энг қийин пайтда ҳам ғалаба қозонишга интилишдир. Бу менинг сўнгги бир неча йил давомида қилган ишим. Мен ишлайман ва ақлга кўпроқ вақт ажратаман. Ўз танамни ҳурмат қиламан ва тинглайман”, дейди Роналду.
Шунингдек, Роналду фаолиятини қачон якунламоқчи эканини айтиб ўтди:
“Ҳаётда муҳим дақиқалар бўлиши керак – ёмон ва яхши. Лекин йиқилганда, кўтарилиш учун кучга эга бўлиш зарур. Ҳаётимдан хурсандман ва нима бўлишини кўрмоқчиман. Мен 40, 41 ёки 42 ёшгача ўйнай оламанми, ёки йўқ, шуни билмоқчиман. Лекин энг муҳими, менинг кундалик мақсадим, ҳар лаҳзадан завқ олишдир”.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг онаси Долореш Авейру ўғли ҳаётдан завқ олмоқчи экани ва қирқ ёшга қадар футбол ўйнашини таъкидлаган эди.
LiveБарчаси