Роналду футболдан кетгач нимани соғинишини маълум қилди
Спорт
−
20 Сентябрь
6394Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан сўнг гол ургандаги туйғуни соғинади. Бу ҳақда у ўз YouTube каналидаги видеоларидан бирида айтди.
“Ўйлайманки, гол урганимдан кейинги адреналинни соғинаман”, дейди Роналду.
Роналду “Ал-Наср”да 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда португалиялик барча турнирларда 5 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Бунгача португалиялик футболчи Лиссабоннинг “Спортинг”, Англиянинг “Манчестер Юнайтед”, Испаниянинг “Реал” ва Туриннинг “Ювентус” клубларида тўп сурган.