Роналду фаолиятидаги 1200-ўйинда Холандга яқинлашди
Спорт
−
09 Декабрь 2023
3900Португалиялик футболчи Криштиану Роналду жорий мавсумдаги 49-голини уриб, бу борада “Манчестер Сити” аъзоси Эрлинг Холандга яқинлашиб олди. Бу ҳақда “Footballdatabase” хабар берди.
“Ал-Наср” ҳужумчиси “Ар-Риёд”га қарши ўйинда Саудия Арабистони чемпионати 16-тур учрашувининг 31-дақиқасида вингер Садио Маненинг узатмасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди.
Роналду жорий мавсумдаги голлари сони бўйича Харри Кейн (“Бавария”, Англия терма жамоаси) ва Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция терма жамоаси) билан тенглашиб турибди. Бу борада 50 та гол билан Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”, Норвегия терма жамоаси) пешқадамлик қилмоқда.
Шунингдек, “Ар-Риёд”га қарши баҳс Роналдунинг фаолиятидаги 1200-ўйин бўлди. Бу орқали Роналду мазкур натижага эришган бешинчи футболчига айланди. Бунгача Питер Шилтон (1375), Пол Бесток (1286), Рожерио Сени (1237) ва Фабио Лопес (1212) 1200 тадан ортиқ ўйин ўтказган.
Эътиборлиси, юқорида номлари келтирилганларнинг барчаси дарвозабон бўлган.