Роналду “Ал-Наср”нинг улушдорига айланди

Спорт

image

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду ҳозирда ўзи тўп тепаётган Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубининг  5 фоизлик улушига эга бўлади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Риёд клубининг Роналду билан тузадиган янги шартномасида футболчи клубнинг 5 фоиз улушига эгалик қилади. Янги шартнома бўйича 39 ёшли феномен йилига 200 миллион евро маош олади.

Қайд этилишича, Роналду майдондаги ўйинлари учун 164 миллион фунт стерлинг, майдон ташқарисидаги тижоратларидан 49 миллион фунт ишлаб топади. Унинг клуб билан янги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Роналдунинг “Ал-Наср” билан жорий шартномаси 2025 йил ёзида ниҳоясига етади. У “Ал-Наср” сафида 2023 йилнинг январь ойидан буён тўп тепиб келмоқда. Шу вақтга қадар ҳужумчи Саудия клуби таркибида 90 та ўйин ўтказиб, 81 та гол урди. Жорий мавсумда у 20 та учрашувда 17 та гол киритишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг