Родри “Барселона”га ўтишга рози бўлди

Спорт

image

“Барселона” “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрининг розилигини олди ва яқин кунларда инглиз клубига расмий таклиф юборишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “CadenaSER” хабар берди.

Манбага кўра, жаҳон чемпиони бўлган испаниялик футболчи “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан суҳбатлашган. Учрашувдан сўнг Родри каталонияликлар сафига қўшилишга тайёр эканини билдирган.

Қайд этилишича, “Барселона” трансферни имкон қадар тезроқ якунлашни мақсад қилган. Клуб аввалроқ ушбу трансфер учун тахминан 50 миллион евро ажратган бўлиб, келишувдаги асосий масала футболчининг қарори эди.

Энди каталонияликлар ҳам Родри, ҳам “Манчестер Сити” билан трансфер шартлари бўйича келишувга эришиши керак.

Маълумот учун, 29 ёшли Родри 2019 йилдан буён “Манчестер Сити” сафида тўп суриб келмоқда. У Англия клубига “Атлетико Мадрид”дан 70 миллион евро эвазига келиб қўшилган. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Реал Мадрид” клуби ҳам Родри трансферига қизиқиш билдирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг