Роберто Манчини янги жамоада иш бошлади

Спорт

image

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Манчини Қатарнинг машҳур клубларидан бири “Ал-Садд” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Манчини клуб билан 2,5 йиллик шартнома имзолади. Италиялик инсайдерларнинг хабар беришича, у 2026 йил июнигача 5 миллион евро ишлаб олади, шундан кейин унинг йиллик маоши 8 миллион еврога ошади.

Машҳур мураббийнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистони терма жамоаси бўлиб, у мазкур жамоани 2023 йил августидан 2024 йил октябригача бошқарган.

Доҳа клуби раҳбарияти Манчинининг келиши жамоанинг ўйин услубини янгилаш, ёш футболчиларни ривожлантириш ва халқаро мусобақаларда янада муносиб иштирок этишга хизмат қилишига ишонмоқда. “Ал-Садд” бу тайинлов билан нафақат ички чемпионатда, балки Осиё миқёсида ҳам юксак мақсадларни кўзлаётганини яширмайди.

Маълумот учун, Роберто Манчини 2018 йилда Россиянинг “Зенит” клубини тарк этганидан бери клуб даражасида ишламаган. Шундан сўнг у Италия ва Саудия Арабистони терма жамоаларини бошқарган. Манчини бошчилигидаги Италия терма жамоаси Евро-2020 да ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг “Женоа” клуби  Патрик Виейрани истеъфосидан сўнг, унинг ўрнига Даниэле Де Россини бош мураббий этиб тайинлаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Роберто Манчини “Ал-Садд”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг