Робахон Маҳмудова лавозимидан озод этилди
Жамият
−
19 Январь
15272Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни Сенатнинг 49-ялпи мажлисида маълум қилинди.
Билдирилишича, у бошқа ишга ўтиши муносабати билан Олий суд раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган. Сенаторлар Маҳмудованинг лавозимидан озод этилишини бир овоздан маъқуллади.
Маълумот учун, Робахон Маҳмудова 1968 йили Фарғонада туғилган. У меҳнат фаолияти давомида қуйи судлардан бошлаб, Олий суд судьясигача бўлган йўлни босиб ўтган. 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ қабулхоналари мудири лавозимида ишлаган.
2020 йил январь ойида IV чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатори, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 13 июлдаги қарори билан Робахон Маҳмудова Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланган.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмудова 2023 йилда Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод сифатида иштирок этган ва 4,43 % овоз олганди.