Риштонда дорихона ёниб кул бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 11 июнь куни Фарғона вилояти Риштон туманидаги дорихонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, соат 03:47 да “112” тизими орқали Фарғона вилояти Риштон тумани, “Анхор бўйи” МФЙ, Ар-Рошидоний кўчасида жойлашган дорихонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та қутқарув бўлинмаси соат 03:51 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 03:56 да ўраб олинган ва соат 04:04 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дорихонанинг 40 кв.м майдонида ички ва том қисми ҳамда дорихонага яқин жойда бўлган Риштон тумани кўп тармоқли поликлиникасининг 70 кв.м майдонида том қисми ёнган ва зарарланган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар бўйича маълумот берилмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйнинг том қисмида ёнғин содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Риштон дорихона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг