Рио Олимпиадаси чемпиони ЙТҲ содир этди
Спорт
−
10 июл 6512 1 дақиқа
2016 йилги бокс бўйича Олимпия чемпиони Данияр Елеусинов Остона шаҳрида маст ҳолда автомобиль бошқариб, иккита йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Остона шаҳри полиция департаменти маълумотига кўра, “Toyota Land Cruiser” ҳайдовчиси икки автомобиль билан тўқнашиб, ҳодиса жойини тарк этган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида транспорт воситаси Дўстиқ кўчасида аниқланиб, полиция ходимлари томонидан тўхтатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Toyota Land Cruiser” ҳайдовчиси икки автомобиль билан тўқнашувга сабаб бўлган ва ҳодиса жойидан кетиб қолган.
“Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида транспорт воситаси Дўстиқ кўчасида аниқланиб, ушланди. Рулда 35 ёшли, алкоголь аломатлари кузатилган эркак бўлган”, дейилади полиция хабарида.
Маҳаллий журналистларнинг маълум қилишича, ушланган шахс 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, қозоғистонлик боксчи Данияр Елеусинов бўлган.
Хабарларга кўра, у ушланганидан сўнг тиббий кўрикдан ўтказиш учун юборилган.Остона полицияси икки йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани ва ҳайдовчи ушланганини тасдиқлаган. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар унинг шахсини расман ошкор қилмаган.
Маълумот учун, Данияр Елеусинов 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари финалида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритган эди.
Live
Барчаси