Божхоначилардан қочишга уринган автомашина қўлга олинди
Жамият
−
04 Май 2019
4562Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоятнинг Қувасой шаҳрининг чегара олди ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузар автомашинада қочишга уринди.
Фуқаро Ж.Н бошқарувидаги “ДонгФенг” русумли автомашина “Найман-Тошлоқ” йўналишида ҳаракатланиш чоғида чегара ҳудудида тўхтатилди, аммо ҳайдовчи автомашинада қочишга уринди, айланма йўлларда автомашина носоз ҳолга келгандан сўнг эса тўхташга мажбур бўлди. Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида муқаддам қўшни республикадан ноқонуний равишда олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 45 миллион сўмлик жами 15 минг дона “100 вт.ли электро лампочка” товарлари борлиги аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси