Рим папаси Қозоғистонга келди
Олам
−
13 Сентябрь 2022
10504Бугун, 13 сентябрь куни Рим папаси Франциск Қозоғистонга келди. Пойтахт Нур-Султондаги халқаро аэропортда Рим папасини шахсан Қозоғистон Республикаси Қосим-Жомарт Тўқаев шахсан кутиб олди.
Понтифик Қозоғистонга Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII қурултойида иштирок этиш учун келган.
Учрашув чоғида давлат раҳбарлари икки мамлакат делегациялари аъзоларини бир-бирига таништирдилар, сўнг Президент терминалининг Камин залида Қозоғистон раҳбари ва католик черкови раҳбари қисқача суҳбатлашди.
Учрашув якунида мартабали меҳмон кортежи Оқорда саройига йўл олди.
Шунингдек, бугуннинг ўзида Тўқаев Нур-Султонга келган Қуддус Патриархи Теофил III, Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода ва Ал-Азҳар университети олий имоми Аҳмад ат-Тойибни қабул қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь