Рим Папаси қабри қаерда бўлишини хоҳлашини айтди
Бу қизиқ
−
13 Декабрь 2023
1640286 ёшли Рим Папаси Франциск Ватикан ташқарисида ўз қабрини "аллақачон тайёрлаб қўйгани" ва оддийроқ дафн маросимини ўтказишни режалаштираётганини айтди. Шунга қарамасдан, у нафақага чиқиш ниятида эмас. Бу ҳақда у Мексиканинг “N+” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
Қайд этилишича, Папа Франциск вафотидан кейин Римдаги Санта Мария Мажоре базиликасида дафн қилинишни хоҳлайди.
"Ер аллақачон тайёрланди, мен Санта Мария Мажореда дафн этилишини хоҳлайман, чунки мен бу ерга жуда содиқман, доим у ерга борганман”, деган у.
Шунингдек, Папа ҳозир ўзини яхши ҳис қилаётганини билдирган.
Маълумот учун, кекса Рим Папаси декабрь ойи бошида гриппга чалингани учун Дубайда бўлиб ўтган БМТ иқлим саммитида иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 декабрь куни Рим Папаси Озарбайжон ва Арманистон ярашувини олқишлаган эди.