РИА Новости қовун туширди. Сайтга кириш тақиқланди

Олам

image

Озарбайжонда РИА Новости ахборот интернет ресурсига кириш чекланди. Бу ҳақда бугун, 4 июнь куни Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Ахборот интернет-ресурсларига киришни чеклаш Озарбайжон Республикасида тарқатилиши тақиқланган ва “Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинган маълумотларни жойлаштириш ҳолатлари билан боғлиқ. 

“РИА Новости томонидан Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган, туҳмат ва сепаратистик тенденцияларни тарғиб қилувчи маълумотларнинг тарқатилиши “Ахборот, ахборотлаштириш ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талабларини бузиш ҳисобланади ва Озарбайжоннинг мазкур қонуни асосида мамлакатда ушбу агентликнинг ахборот интернет-ресурсига кириш чекланган”, дейилади вазирлик ахборотида. 

Вазирликнинг таъкидлашича, ушбу агентлик томонидан бундай маълумотларнинг тарқатилиши “биринчи марта эмас ва тизимли хусусиятга эга”. 

Аввалроқ Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Лейла Абдуллаева Россия давлат ахборот агентлиги томонидан Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигига қарши, туҳмат ва сепаратистик тенденцияларни тарғиб қилувчи маълумотларнинг тарқатилиши Озарбайжон ва Россия муносабатларида дўстона руҳга тўғри келмаслигини айтган эди.

“Давлат агентлигининг бу қадами Озарбайжон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида 1997 йилдаги Дўстлик, хавфсизлик ва стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ва 2022 йилдаги Иттифоқчилик ҳамкорлик тўғрисидаги декларация қоидаларига, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми ва бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларига қарши қаратилган, шунингдек, "сепаратчилик таҳдидларига қарши туриш” принципларига зиддир”, дейди Абдуллаева. 

Маълумот ўрнида, Россия оммавий ахборот воситалари биринчи ва иккинчи Қорабоғ урушлари ҳуқидаги ахборотларда Еревен тарафини тутиб, бундан қарийб 30 йил аввал Озарбайжон ерлари Арманистон томонидан куч билан эгаллаб олингани, озар халқига нисбатан геноцид уюштирилганига кўз юмиб, нохолис маълумот тарқатиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан киритган олтинчи санкциялар пакетидан ҳам РИА Новости журналистлари жой олди


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон РИА Новости

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг