РФда коронавирусга чалинган 500 га яқин тиббиёт ходими қурбон бўлган
Олам
−
18 Июнь 2020
8203Россияда 500 нафарга яқин тиббиёт ходими COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Бу ҳақда Россиянинг Соғлиқни сақлаш соҳасини назорат қилиш федерал хизмати раҳбари Алла Самойлова маълум қилди.
“489 – бу тиббиёт ходимлари, яъни биз, афсуски, 500 га ҳамкасбимизни йўқотдик”, деган Самойлова Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган Бутунроссия онлайн-конференциясида.
Маълумот учун, Россияда 561 091 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 7 660 нафари вафот этган ва 313 963 нафари соғайган. Бугунгача РФда 15 991 697 та коронавирус тести ўтказилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь