Республика товар-хомашё биржасига раис тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, "ЎзРТХБ" АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 16 октябрдаги баённомасига мувофиқ Зиёвиддин Боситович Бадриддинов "ЎзРТХБ" АЖ бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимини эгаллади.

Маълумот учун, Зиёвиддин Бадриддинов ўз вақтида Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шўъбасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов биржа

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг