Рекорд! Тошкентда бир кунда 140 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 5 июнь куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

"Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани янада қувонарли воқеа бўлди.

Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг