“Реал” Винисиусдан хавотирланмоқда

Спорт

image

“Реал Мадрид” вингер Винисиус Жуниор Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга чалғигани учун жорий мавсум бошида ўзининг энг яхши формасини кўрсата олмаяпти, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби жорий мавсумда 5 та ўйинда битта гол урган бразилиялик вингернинг ўйини ҳамда унинг баҳсларга бўлган муносабатидан хавотирда.

ОАВда Саудия Арабистони клуби Винисиусга йилига 350 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Футболчининг “Реал” билан амалдаги шартномаси эса 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Винисиус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг