“Реал” Венесуэладаги зилзила қурбонлари учун 2 млн евро ажратди
Спорт
−
30 июн 1239 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳамда унинг президенти Флорентино Перес Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун жами 2 миллион евро хайрия қилади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Маълумотга кўра, “Реал Мадрид” зилзилалардан жабр кўрган аҳоли ва оғир аҳволга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллион евро ажратади. Клуб президенти Флорентино Перес эса ушбу маблағни шахсан яна 1 миллион еврога ошириб, умумий хайрия миқдорини 2 миллион еврога етказди.
Шунингдек, “Реал Мадрид” жамғармаси Қизил Хоч билан ҳамкорликда жабрланганлар учун маблағ йиғиш кампаниясини ҳам бошлади.
“Реал Мадрид”да биз ушбу оғир кунларда Венесуэла халқига чуқур ҳамдардлигимизни, қўллаб-қувватлашимиз ва бирдамлигимизни билдирамиз”, дейилади клубнинг расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэлада ҳафта ўртасида содир бўлган икки кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони қарийб 1500 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.