“Реал” ва “Барселона” футболчилари Ла Лиганинг ирқчиликка қарши либосларини киймади
Спорт
−
18 Март 2024 4813 1 дақиқа
Испания Ла Лигасининг атиги иккита жамоаси футболчилари 29-тур учрашувлари олдидан лига томонидан тайёрланган ирқчиликка қарши футболкаларни киймаган. Бу ҳақда “Cadena Cope” хабар берди.
Ла Лига дискриминацияга қарши иш олиб борди, натижада футболчилар ўйин олдидан майдонга ирқчиликка қаратилган шиорлар ёзилган футболкаларда чиқди.
Эътиборлиси, чемпионатнинг икки гранди “Реал” ва “Барселона” футболчилари Ла Лиганинг ирқчиликка қарши тадбирини қўллаб-қувватламаган.
“Реал Мадрид” бунга сабаб сифатида клубнинг футбол ва ҳаётдаги ирқчиликни йўқ қилишга чақирувчи ўз футболкалари борлигини маълум қилган. “Барселона” эса видео ўйинлар ишлаб чиқарувчиси Konami билан келишувга эга ва Ла Лигага EA Sports ҳомийлик қилади. Каталония клуби футболчилари икки ҳомий ўртасида манфаатлар тўқнашмаслиги учун чемпионат томонидан тақдим этилган футболкаларни кийишни истамаган.
Live
Барчаси