“Реал” украиналик дарвозабони билан шартномани узайтиради
Спорт
−
12 Сентябрь 2024 4084 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби украиналик дарвозабон Андрей Лунин билан шартномани узайтириш борасида келишиб олди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Янги келишув 2028 йилнинг июнигача амал қилади. Дарвозабоннинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнида якунига етади. Томонлар яқин келажакда ҳамкорликни узайтирганликлари ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли Лунин 2018 йилдан бери “Реал” тизимида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсум посбон “қироллик клуби”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олгани боис 31 та ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь