“Реал” тўрт йил деганда Испания кубоги ярим финалига йўл олди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Испания кубогининг чорак финал учрашувида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Атлетико”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Ҳисобни “Атлетико” ҳужумчиси Алваро Морато очди. “Реал” 79-дақиқада ўйиндаги мувозанатни тиклади. Гол Родриго томонидан киритилди.

99-дақиқада “Атлетико” уч дақиқа ичида иккита сариқ карточка олган Стефан Савичнинг четлатилишидан кейин бир киши кам ҳолатда ўйинни давом эттирди. 104-дақиқада ҳужумчи Карим Бензема Винисиус Жуниорнинг голли узатмаси билан “Реал”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашувдаги нуқтани 120+1-дақиқада Винисиус Жуниор қўйди.

Шу тариқа, “Реал” сўнгги 4 йил ичида илк бора Испания кубоги ярим финалига чиқди. Охирги маротаба “Қироллик клуби” 2013-2014 йилги мавсумда Испания кубогида зафар қучган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг