“Реал” ПСЖга қарши ўйиндан сўнг Мбаппе билан шартнома имзолайди

Спорт

image

ПСЖнинг франциялик ҳужумчиси Килиан Мбаппе UEFA Чемпионлар лигаси 1/8 финал  ўйинларидан сўнг, “Реал” билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда “El Chiringuito” телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, клуб трансфер жараёнига ҳеч нарса халақит қилмаслигига ишонч билдирмоқда. Томонлар ўртасида келишувга эришилган. Қуръа натижаларига кўра икки жамоа нимчорак финалда ўзаро тўқнаш келади. Расмий шартнома айнан ўша учрашувлардан сўнг имзоланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе фаолиятидаги 200-голини ургани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, 23 ёшли Килиан 2017 йилда “Монако”дан ПСЖ сафига келиб қўшилган. Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Мбаппе Франция 1-лигасининг 17 та ўйинида қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигасида 4 марта, Франция кубогида эса рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ЕЧЛ ПСЖ Мбаппе 1/8 финал

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг