Мбаппе фаолиятидаги 200-голини урди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятидаги 200-голини урди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди. 

Франция кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган учрашувда ПСЖ – “Ваннес”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Мбаппе хет-трикка эришди. Шу тариқа у фаолиятидаги 200 ва 201-голларни уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, у ПСЖ сафида ҳам 150 голдан иборат довонни босиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе 2017 йилда “Монако”дан ПСЖ сафига келиб қўшилган. Ҳужумчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Жорий мавсумда Мбаппе Франция 1-лигасининг 17 та ўйинида қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у UEFA Чемпионлар лигасида 4 марта, Франция кубогида эса рақиблар дарвозасини 5 маротаба ишғол этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Мбаппе Монако

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг