“Реал” посбони “Эл класико”дан кейин тармоқларда мухлислар танқидидан қутулиш йўлини топди

Спорт

image

“Реал” дарвозабони Андрей Лунин “Барселона”дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:4) ижтимоий тармоқларда ўз суратларига изоҳ қолдириш имкониятини ёпишга қарор қилди.

Лунин ижтимоий тармоқларда кўплаб салбий шарҳлар олди ва  жамоасининг муваффақиятсизлигида айбланди. Мухлислар ўтказиб юборилган голларда Лунин ишончли ўйин кўрсатмаганидан норозилик билдирди.

Оқибатда Лунин ижтимоий тармоқлардан биридаги профилидаги изоҳларни ёпишга қарор қилди.

Маълумот учун, жорий мавсум украиналик 25 ёшли посбон “қироллик клуби” сафида 3 та баҳсда майдонга тушиб, 5 та гол ўтказиб юборди ва 1 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” билан ўйиндан кейин Перес Лунин ўрнига “Реал”га янги дарвозабон олиб келмоқчилиги хабар қилинганди.

Тибо Куртуанинг тез-тез жароҳат олишини инобатга олиб, “Лилль” посбони Шевалье яқин келажакда “қаймоқранглилар”нинг асосий таркибидан жой олишга номзод бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Тибо Куртуа Андрей Лунин Шевалье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг