“Реал”нинг жароҳатланган футболчилари 10 нафарга етди

Спорт

image

2024/25 йилги мавсум стартига кўп бўлмасданоқ “Реал Мадрид” футбол клубининг бир қатор футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқди. Бу ҳақда “MadridXtra” хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда “қироллик клуби”нинг ўн нафар футболчиси шифохонада. Жароҳатланганлар орасида Эдер Милитао, Жуд Беллингем, Эдуардо Камавинга, Орельен Чуамени, Ферлан Менди, Дани Себальос, Жоан Мартинес, Давид Алаба, Жакобо Рамон ва Браим Диас каби футболчилар мавжуд.

Қайд этиш жоиз, Браим Диас “Реал Сосьедад”га қарши ўйинда тахминан 20 дақиқа ўтгач, ўнг сонининг орқа қисмида ноқулайлик сезди. Жароҳат сабаб Диас учрашувнинг 23-дақиқасидаёқ алмаштирилди.

Маълумот учун, UEFA Чемпионлар лигасининг 1-турида “Реал” 17 сентябрь куни ўз майдонида “Штутгарт”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал жароҳат Браим Диас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made