“Реал”нинг ёзги трансфер режаси аниқ бўлди
Спорт
−
27 Декабрь
1509“Реал Мадрид” ёзги трансфер ойнаси учун ўз стратегиясини белгилаб олди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Манбага кўра, Мадрид клубида ўнг қанот ва марказий ярим ҳимоячи позициялари келгуси ёзда кучайтириш учун устувор вазифа бўлади. “Ливерпуль” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етадиган Трент Александр-Арнольд ўнг қанот ҳимояси учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.
Ярим ҳимоя учун “қироллик клуби” ўйин сифати бўйича “қаймоқранглилар”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроосга ўхшаш, яъни жамоанинг ўйинини бошқаришга ва тўпни назорат қилишга қодир футболчи қидирмоқда. Бу ролга потенциал номзодлар орасида “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Мартин Субименди ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Витинья бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Лацио” марказий ҳимоячиси Марио Хилани ўз сафига қўшиб олмоқчилиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь