“Реал”нинг собиқ президенти коронавирусдан вафот этди
Спорт
−
23 Март 2020
7511Аввалроқ, Мадриднинг “Реал” клуби собиқ Президенти Лоренсо Санс коронавирусга чалингани ва шу боис оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Испаниянинг "Реал" футбол клуби собиқ президенти Лоренсо Санс 76 ёшида коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Marca” газетаси хабар бермоқда.
Санс 1995 йилдан 2000 йилгача "Реал" президенти сифатида фаолият олиб борган. У президентлик қилган йиллар мобайнида жамоа икки марта Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.
Бундан ташқари, Санс Испаниянинг "Малага" клубига ҳам эгалик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиянинг "Интернасьонал" футбол клуби президенти Марсело Медейросада ҳам коронавирус аниқланган эди.
LiveБарчаси