“Реал”нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди
Спорт
−
19 Май 2023
7432Франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”нинг 2024 йилдаги асосий трансфер мақсадига айланади. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, “Реал” ПСЖ Мбаппени 2023 йилда сотишга рози бўлишига ишонмаяпти. Агар “Реал Мадрид” 2024 йилда Мбаппени ўз сафига қўшиб олишга эътибор қаратса, бу ёзда клуб қисқа муддатда жамоани кучайтира оладиган ҳужумчи билан шартнома имзолайди.
“Реал” ўтган ёзда франциялик футболчини қўлга киритишга уриниб кўрди, бироқ ҳужумчи ПСЖда қолди. Парижликлар унинг янги шартномаси муддати 2025 йилга қадар имзоланганини эълон қилди, бироқ кейинчалик шартнома 2024 йилнинг ёзига қадар амалда эканлиги ва у бир мавсумга узайтириш вариантини ўз ичига олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
24 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь