“Реал” мураббийи “Эль классико” олдидан “тилини тийди”
Спорт
−
22 Октябрь 2021
2315“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши учрашув олдидан кескин фикр билдиришдан тийилди.
“Реал Мадрид” ва “Барселона” қарама-қаршилиги Испания Ла лигаси ва футбол мухлислари учун муҳим бўлган ўзига хос беллашувдир. Бу оддий ўйин эмас. Тайёргарлим максимал хотиржамлик ва концентрацияни йўқотмасликдан иборат. Менга барча футболчиларнинг муносабати ёқади, бунга машғулотлар давомида амин бўлганман. Биз “Шахтёр”га қарши мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказдик, муваффақиятга эришдик ва ўша руҳда давом этишимиз керак”, дейди Дон Карло.
Шунингдек, 62 ёшли мутахассис ҳар икки жамоа футболчиларининг ҳолатига тўхталиб ўтди:
“Ўйлайманки, Карвахаль ва Азар ўз ўринларига қайтади. Бизда ўйинга ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш етарлича учун вақт бор. Футболчиларимиз бундай учрашувда майдонга тушиш нимани англатишини аллақачон билади. “Барселона”да жуда кўп муаммолар бор эди, футболчилар сафга қайтиши билан ҳолат аста-секин яхшиланди”.
“Эль классико” жорий йилнинг 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 19 00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти Лионель Мессининг ПСЖга ўтиши “Барселона” мавқейига путур етказмаслигини атган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь