Мессисиз “Барселона”нинг мавқейи ўзгариб қолмайди — “Реал” бош мураббийи

Спорт 1540
image

“Реал Мадрид”нинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти Лионель Мессининг ПСЖга ўтганидан сўнг, “Барселона” билан вужудга келадиган рақобат ҳақида фикр билдирди.

“Унинг кетиши мени ҳайрон қолдирди, чунки Месси болалигидан “Барселона”да ўйнаган. Бироқ, футболчиларнинг ўз клубларини ўзгартириши ажабланарли ҳолат эмас. Мен Месси ва “Барселона”нинг қарорини жуда ҳурмат қиламан.

Биз “Барселона” билан рақобатлашишимиз керак. “Камп Ноу” эгалари дунёнинг энг зўр жамоаларидан бири ва Месси клуб рўйхатига кирадими ёки йўқ унинг мавқейи ўзгармайди. Биз уларни енгишимиз керак”, дейди Дон Карло.

Шунингдек, Карло Анчелотти жамоасининг таркиби ва Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш имкониятларини баҳолади.

“Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш имконсиз эмас. Тўғри, бошқа клублар янги футболчилар билан шартнома имзолаган. Бироқ, бизнинг таркибимиз жуда кучли. Агар мураббий ўйинчиларга ўз имкониятларини 100 фоиз намойиш этишга шароит яратса, футболчилар дунёнинг барча жамоалари билан рақобатлаша олади.

Трансфер ойнаси 31 августда ёпилади. Ҳеч ким харид қилинмайди, деб кафолат беролмайман”, дейди “Реал” бош мураббийи.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” 2014 йилда Карло Анчелотти билан 12 йил кутилган ЕЧЛ кубогини қўлга киритган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×