“Реал” мухлислари Бензема билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда
Спорт
−
01 Июнь 2023 7114 1 дақиқа
“Реал” клубининг 35 ёшли франциялик ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клубидан мўмайгина таклиф олди. Саудия клуби унга мавсумига 100 миллион евро маош тўлашга тайёр. Бензема ҳали Саудияга кўчиб ўтишга рози бўлмаган, аммо Мадрид клуби ҳужумчининг кетиш эҳтимолини жуда юқори деб ҳисобламоқда.
Бензема 4 июнь кунги ўйин олдидан фаолиятини давом эттириш ёки йўқлиги борасида бир қарорга келиши кутилмоқда. Ла Лига 38-тури доирасида “Атлетик” жамоасига қарши баҳс ҳужумчининг Мадрид клубидаги сўнгги ўйини бўлиши мумкин. Июнь ойида футболчининг “Реал” билан шартномаси тугайди, уни узайтириш бўйича музокаралар ҳалигача ўтказилмаган.
Бензема 2009 йилдан бери “Реал”да ўйнаб келмоқда. Франциялик футболчи “қироллик клуби” сафида 647 та ўйин ўтказиб, 353 та гол урди ва 165 та голга ассистентлик қилди.
Live
Барчаси