“Реал Мадрид” Винисиусга ультиматум қўйди

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти ҳужумчи Винисиус Жуниорга янги шартнома борасида қатъий талаб қўйди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, мадридликлар бразилиялик футболчига янги шартномани имзолашни акс ҳолда клубдан бошқа таклиф кутмаслик кераклигини маълум қилган. Агар қанот ҳужумчиси келишувни узайтиришдан бош тортса, “Қироллик клуби” уни трансферга қўйиш имкониятини кўриб чиқади.

Хабарда айтилишича, Винисиусга аввалроқ қизиқиш билдирган Лондоннинг “Арсенал” клуби вазият ривожини диққат билан кузатмоқда.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор 2018 йил ёзидан буён “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди.

Футболчининг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг