“Реал Мадрид”нинг деярли барча футболчилари сафга қайтди
Спорт
−
25 Октябрь 2025 1731 2 дақиқа
Кеча, 24 октябрь куни Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси Вальдебебас базасида машғулотларга киришди. “Эль-Класико”да мадридликларнинг “Ювентус”га қарши ўйинда майдонга туша олмаган деярли барча футболчиларни сафга қайтариш имконига эга бўлади. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Ҳимоячи Рюдигер “Эль-Класико”ни ўтказиб юбориши аниқ, Давид Алаба эса шубҳа остида. Бироқ қолган барча футболчилар жорий йилнинг 26 октябрь куни бўлиб ўтадиган “Барселона”га қарши учрашув учун таркибда бўлишлари кутилмоқда.
“Ювентус”га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида майдонда қийинчилик билан ҳаракатланган Раул Асенсионинг жароҳати жиддий эмас. Ҳимоячи фақат чарчоқ сезган. Шунинг учун, у “Барселона”га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, Дин Хёйсен ҳам октябрь ойида олган чап оёғидаги жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлиб, машғулотларга қайтади. Испаниялик ҳимоячи ҳали тўлиқ тикламаган бўлса-да, учрашув қайдномасида бўлади.
Давид Алаба эса “Хетафе”га қарши учрашувда ортиқча юклама сабабли майдонга туша олмаган эди. Шунга қарамай, у “Эль-Класико” учун таркибга киритилиш эҳтимоли юқори.
Мадридликлар “Барселона”га қарши ўйинга деярли тўлиқ таркибда тайёрланмоқда, бироқ каталонияликлар сафидан бир нечта асосий таркиб футболчилари бу учрашувни ўтказиб юбориши аниқ бўлиб улгурган. Булар Марк-Андре тер Стеген, Роберт Левандовский, Жоан Гарсия, Гави, Дани Ольмо.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги учрашув жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:15 бўлиб ўтади.
Live
Барчаси