“Реал Мадрид”ни ғалаба билан табриклайман – Альварес
Спорт
−
14 Март
2537Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Реал”га қарши ўйиндан сўнг (1:0, 2:4 пен.) ўз фикрларини билдирди.
“Майдонда ҳамма нарсани бериб, сўнгги дақиқаларгача курашгандан сўнг мағлуб бўлиш алам қилади. Биз муваффақиятга эриша олмадик, лекин жамоа характер, фидойилик ва иштиёқ намойиш этди. Мухлисларимизга ҳамиша бизни тинимсиз қўллаб-қувватлагани ва ҳар бир учрашувни ўзгача руҳда ўтишини таъминлагани учун раҳмат. Бор эътиборни кейинги ўйинларга қаратишимиз керак. “Реал Мадрид”ни муваффақият билан табриклайман”, дейди Альварес.
Қайд этиш жоиз, “Реал”га қарши пенальтилар сериясида Альварес ўз уринишини голга айлантирди, бироқ гол ҳисобланмади, чунки ҳужумчи нуқтадан зарба бериш вақтида тўпга икки марта тегиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Атлетико”-“Реал” учрашувини бошқарган ҳакамнинг ўзи Альвареснинг пенальтиси билан боғлиқ баҳсли вазиятга изоҳ берганди.
LiveБарчаси
Тренддагилар

