“Реал Мадрид” ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди
Спорт
−
28 Октябрь 4129 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби сардори Дани Карвахал ўнг тиззасидаги жароҳати сабабли артроскопик жарроҳлик амалиётини ўтказади. Тиббий текширувларда Карвахалнинг тиззасида бўғим ичидаги шикастланиш аниқлангани маълум бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Реал Мадрид” тиббиёт хизмати жамоа сардори Дани Карвахалда ўтказилган текширувлардан сўнг, унинг ўнг тиззасида бўғим ички шикастланиши аниқланганини маълум қилди. Футболчида артроскопия амалиёти ўтказилади”, дейилади клуб расмий баёнотида.
33 ёшли испаниялик ҳимоячи “Барселона”га қарши ўтган (2:1) учрашувнинг 72-дақиқасида захирага олинганидан сўнг ўзини ноқулай ҳис қилгани сабабли тиббий кўрикдан ўтказилган. Бу ўйин Карвахал учун “Атлетико Мадрид”га қарши баҳсда олган жароҳатидан кейин майдонга қайтган илк учрашув бўлган эди, шу сабабли футболчи аввалги жароҳатини қайталанган бўлиши мумкин.
Клуб баёнотида футболчининг тикланиш муддати кўрсатилмаган, бироқ маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, Карвахал 2026 йил бошигача сафдан чиққанни айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг “Наполи” клуби ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне мушакларидаги оғир жароҳат сабаб йил охиригача сафдан чиққан эди.
Live
Барчаси