“Реал” Каземирога ўринбосар топди

Спорт

image

Англиянинг “Лестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Уилфред Ндиди фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. “Реал Мадрид” 24 ёшли нигериялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, “қаймоқранглилар” Ндидини жамоанинг асосий ярим ҳимоячиси Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Нигериялик ярим ҳимоячи 2017 йилда “Лестер”га Бельгиянинг “Генк” клубидан 17,6 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар тузилган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи 60 миллион еврога баҳоланган.

Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида Уилфред Ндиди 11 та ўйинда майдонга тушган, бироқ голда иштирок этмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Лестер Каземиро Ндиди

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг