“Реал”га Бензема керак эмас

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бенземани сотиб олишга уринмайди. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди. 

Манбага кўра, Мадрид клуби раҳбарияти ва мухлислари 35 ёшли футболчининг қайтишини истамаяпти.

Бензема “Реал”да 14 йил ўйнаган ва испан жамоаси билан 25 та совринни ютган. Франциялик форвард Мадрид клуби тарихида урган голлар сони бўйича 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бензема ўтган ёзда эркин агент сифатида “Ал-Иттиҳод”га ўтганди. Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 15 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг Саудия клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 15 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бенземани Лондоннинг “Арсенал” клуби ижарага олмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Шунингдек, футболчи хизматларига Лондоннинг яна бир клуби “Челси” ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Карим Бензема

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг