“Реал” футболчиси 4 йилга қамалиши мумкин
Спорт
−
04 Июнь 22844 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клуби марказий ҳимоячиси, 22 ёшли Рауль Асенсио вояга етмаган қиз билан боғлиқ жиноят ишида айбланиб, 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Айбловларга кўра, Асенсио 16 ёшли қиз иштирокидаги ишқий муносабат акс этган видеони унинг розилигисиз тарқатган, ҳолбуки қиз бунга розилик бермаган ва бу ҳолат футболчига маълум бўлган. Футболчининг ўзи эса айбсизлигини таъкидламоқда.
Мазкур иш доирасида яна уч нафар футбол билан боғлиқ шахс ҳам тергов остида. Манбаларга кўра, уларнинг ҳар бирига 4 йил-у 10 ойгача бўлган қамоқ жазоси сўралмоқда.
Шунингдек, Асенсиодан 58 минг евро миқдорида моддий ва маънавий зарар учун компенсация талаб қилинмоқда. Яна бир аёл – аллақачон вояга етган ва бу иш бўйича ўзини жабрланувчи деб ҳисобловчи шахс шунга ўхшаш даъво билан судга мурожаат қилмоқчи.
Маълумот учун, Рауль Асенсио 2017 йилдан буён “Реал Мадрид” тизимида – у “Лас-Палмас”дан “Реал Мадрид Кастилья” жамоасига ўтган. Ўтган мавсумда у “Реал”нинг асосий марказий ҳимоячиларидан бири бўлди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь