“Реал” дарвозабони Италияга ўтиши мумкин

Спорт

image

“Реал Мадрид”нинг украиналик дарвозабони Андрей Лунин яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида Италия жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар берди.

Манбага кўра, украиналик посбон захира дарвозабони бўлишига қарамай, унга талаб юқори бўлиб қолмоқда. Лунин эса мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш имконини берадиган вариантларни кўриб чиқмоқда.

Манбада айтилишича, у асосий таркиб дарвозабони сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаш имконини берадиган жамоага ўтишга қизиқмоқда. Италиянинг “Интер” клуби эса 27 ёшли дарвозабонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ “Реал Мадрид” Лунинни катта миқдордаги товон пулисиз қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. Мадрид клуби дарвозабонни 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Андрей Лунин “Реал Мадрид” сафига 2018 йил 22 июнда Луганскнинг “Заря” клубидан 8,5 миллион евро эвазига ўтган ва мадридликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Андрей Лунин “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг