“Реал”да сўнгги чора: Перес Мбаппе трансфери учун Бенземани ишга солди

Спорт

image

“Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олиш учун унинг ватандоши Карим Бенземадан ёрдам сўради. Бу ҳақда “Sport.es” нашри хабар берди.

Унга кўра, “Қироллик клуби” раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Карим Бенземадан Мбаппе билан суҳбатлашиб, уни мадридликлар сафига ўтишга кўндиришини сўраган. Таъкидлаш жоизки, футболчилар Франция терма жамоасида бир-бири билан яхши муносабатда ва шу омил трансфер амалга ошишида катта роль ўйнаши мумкин.

Маълумот учун, Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди. У жорий мавсумда ПСЖ сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 5 гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси “France Football” нашрига берган интервьюсида жамоадоши Мбаппега “Реал”га ўтмасликни маслаҳат берганини тан олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Реал ПСЖ Мбаппе Перес Бензема

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг