“Реал”да Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод маълум бўлди

Спорт

image

“Реал Мадрид” ёшлар жамоаси (“Кастилья”) бош мураббийи Альваро Арбелоа клубда Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби мураббийлар штабидаги вазият фонида қишки трансфер бозорида фаол бўлиш масаласини ҳам кўриб чиққан. Бироқ “қироллик клуби” раҳбарияти январь ойида кескин ўзгаришлар бўлиши эҳтимолини паст деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, Испания Суперкубоги “Реал Мадрид” учун мавсумдаги муҳим бурилиш нуқтасига айланиши мумкин. Хаби Алонсонинг келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда, айни пайтда Альваро Арбелоа унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзод сифатида қаралмоқда.

Ҳозирда “Реал Мадрид” Испания Ла Лигаси турнир жадвалида 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам “Барселона”дан тўрт очко ортда қолмоқда.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” Испания Суперкубоги ярим финалида “Атлетико Мадрид”га қарши майдонга тушади. Учрашув 2026 йилнинг 8 январь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Реал Мадрид” Хаби Алонсо Альваро Арбелоа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг