“Реал” Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига чиқди
Спорт
−
26 Февраль 1058 1 дақиқа
Кеча, 25 февраль куни UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги учрашувлар бўлиб ўтди. Улардан бирида “Реал Мадрид” ўз майдонида Португалиянинг “Бенфика” клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди.
Учрашувнинг 14-дақиқасида Рафа Силва меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, 16-дақиқада Орельен Чуамени ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Феде Вальверденинг узатмасидан сўнг Винисиус Жуниор мадридликларни олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичига йўл олди. Бу босқичда мадридликлар “Манчестер Сити” ёки “Спортинг”га қарши майдонга тушади. Аниқ рақиб эртага, 27 февраль куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.
Шунингдек, куннинг бошқа учрашувларида “Аталанта”, “Галатасарой” ва ПСЖ жамоалари ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Live
Барчаси