“Реал” бешта футболчининг трансфери билан жиддий шуғулланмоқда
Спорт
−
18 Апрель 2019 5475 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” Азар, Эриксен, де Лигт, ван де Бек ва Милинкович-Савичга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Челси” ярим ҳимоячиси Эден Азар Родриго Гоэс ва Эдер Милитаодан сўнг “Реал”нинг учинчи харидига айланади. Бельгиялик ярим ҳимоячининг трансфери тез орада расмийлаштирилиши мумкин. “Реал” футболчи учун 100 млн. евро атрофида пул тўлайди.
Мадрид клуби яна бир қатор футболчиларни харид қилишни ўйлаб турибди. Улардан бири “Тоттенхэм” ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен. “Реал” бош мураббийи данияликни ўз жамоасида кўришни жуда хоҳламоқда.
Шу билан бирга, “Реал” “Аякс”нинг икки футболчиси Маттейс де Лигт ва Донни ван де Бекни ҳам ўз сафига қўшиб олишни ўйламоқда.
Бундан ташқари, “Реал”дагилар “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични кузатишмоқда.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь