“Реал” ақлли сиёсат юритиб, “Бавария” етакчисини арзонроққа сотиб олмоқчи

Спорт

image

Канада терма жамоаси ва "Бавария" клуби аъзоси Алфонсо Девис 2024 йилда бошқа жамоага ўтиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Мадриднинг "Реал" клуби канадалик футболчини арзонроқ нархда сотиб олиш ниятида. Алфонсонинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2025 йилда якунига етади. "Реал Мадрид" Девисни ўз сафига футболчининг немис клуби билан шартномаси якунланишига бир йил қолганда таклиф қилади, ўшанда унинг нархи сезиларли даражада пасаяди.

"Transfermarkt" портали ҳимоячининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Девис Бундеслигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Bavariya Devis

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг