“Реал” ҳимояси катта муаммога дуч келмоқда
Спорт
−
04 Февраль 2025 2995 1 дақиқа
Мадриднинг “Реал” клубининг 32 ёшли австриялик ҳимоячиси Давид Алаба янги жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Реал Мадрид” тиббий хизмати томонидан ўтказилган тестлардан сўнг, Давид Алаба чап соннинг қўшимча мушакларидан жароҳат олгани аниқланди. Клуб футболчининг текширувидан кейинги натижаларни кутмоқда”, дейилади клуб хабарида.
Маълумот учун, ҳимоячи 2023 йилнинг 18 декабрь куни хоч бўғимидан жароҳат олган эди. У умумий гуруҳга бир йилдан кўпроқ вақт ўтгач – 2024 йил 30 декабрда қайтди. Австриялик ҳимоячи Давид Алаба “Реал”га ўтишдан олдин “Бавария”да ўйнаган. У Австрия терма жамоаси учун ҳам муҳим футболчи ҳисобланади.
Қайд этиш жоиз, ҳозирга келиб “Реал”нинг фақатгина икки нафар номинал марказий ҳимоячиси жароҳат олмаган. Ҳозирда Рауль Асенсио ва Хесус Вальехода жароҳат йўқ. Алабадан олдин Антонио Рюдигер жароҳат олиб, сафдан чиққанди. Бразилиялик Эдер Милитао ҳам тикланиш жараёнларини бошдан ўтказмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025