Райан Гарсия Хейнига қарши жанг учун керакли вазнни қайд эта олмади (видео)
Спорт
−
20 Апрель
324021 апрелга ўтар кечаси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказиладиган профбокс оқшомининг америкалик Райан Гарсия ва Девин Хейни ўртасидаги марказий жанги олди тарози маросимида Гарсия белгиланган вазн меъёрини бажармади.
Гарсия кўпи билан 63,5 кг вазн кўрсатиши керак эди, лекин у белгиланган меъёрдан 1,4 кг кўп тош босди.
Ҳозирда Хейнининг жамоаси эса Гарсиядан ҳар бир ортиқча фунт учун 500 минг доллар жарима талаб қилмоқда.
Гарчи Гарсия белгиланган талабни бажара олмаган бўлса ҳам, томонлар жангни ўтказиш бўйича келишиб олдилар, бироқ Райан камар учун даъвогар сифатида жанг қилмайди ва Хейнига 1,5 миллион доллар тўлайди.
Маълумот учун, 25 ёшли Райан Гарсия шу вақтга қадар профбоксда 25 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 24 тасида ғалаба қозонган. У фаолиятидаги ягона мағлубиятни 2023 йилнинг апрелида ҳамюрти Жервонта Дэвисдан қабул қилиб олган. Девин Хейни эса 31 та жангда қатнашиб, барчасида рақибларидан устун келган. У 15 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учратган.
Қайд этиш жоиз, айнан мана шу бокс оқшомида ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ҳам рингга кўтарилади. У франциялик Пьер Юбер Дибомбе рақиблик қилади.
LiveБарчаси