Расмий Тошкент Афғонистондаги масжидда содир этилган портлашга муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Расмий Тошкент кеча, 17 август куни Қобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг вафоти ҳамда 33 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашга муносабат билдирди. 

“Жорий йил 17 август куни Қобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлаш натижасида кўплаб инсонларнинг ўлими ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.  

Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз ҳамда ушбу ваҳшиёна хатти-ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича барча чоралар кўрилишига умид қиламиз. 

Ҳалок бўлганларининг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб,  жабрланганларнинг соғайиб кетишиби тилаймиз”, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, портлаш Афғонистон пойтахти Қобул шимоли-шарқидаги Сиддиқия масжидида шом намози вақтида содир этилди. Қурбонлар орасида масжид имоми Мулла Амир Муҳаммад Қобулий ҳам борлиги айтилмоқда. 

Сўнгги ойларда Афғонистоннинг бир қанча вилоятларида, жумладан, пойтахт минтақасида ҳам “Толибон” тарафдорлари, ҳам тинч аҳоли ҳалок бўлган қатор портлашлар, қуролли ҳужумлар ва отишмалар содир бўлди. ИШИД террор ташкилотининг бир бўлаги бўлган Хуросондаги “Исломий давлат” бу воқеаларнинг кўпчилиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг