Расмий Баку Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди

Олам

image
0:00
0:00
download

Расмий Баку Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумга муносабат билдирди

Озарбайжон арман диаспораси вакилларининг Озарбайжоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари биноларига уюштирган ҳужумидан жиддий хавотирда. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида сўз боради.

“Вандализм ва терроризм унсурларини ўз ичига олган бу ҳужумлар дипломатлар ва уларнинг мулкига зарар етказишга қаратилган бўлиб, жиноий ҳаракатлар сифатида тавсифланади”, дейилади Озарбайжон ТИВ хабарида.

Вазирликнинг қайд этишича, Озарбайжон томони тегишли давлатлар ҳуқуқ-тартибот идораларидан арман радикаллари томонидан содир этилган вандализм ҳаракатлари текширилишини ва ушбу жиноятларни содир этган шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини талаб қилади.

“Биз радикал арман гуруҳларининг жиноий ҳаракатларини кескин қоралаймиз ва тегишли мамлакатларда бундай провокацияларнинг олдини олишга масъул тузилмалардан ўз вазифаларига масъулият билан муносабатда бўлишини кутамиз”, дейилади баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ, қабул қилувчи давлат миссия биноларини ҳар қандай босқиндан ҳимоя қилиш учун барча тегишли чораларни кўриш вазифасини, шунингдек, зарар етказиш ва миссия тинчлигини бузиш ёки унинг қадр-қимматига тажовуз қилишнинг олдини олиш мажбуриятларини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 сентябрь куни Озарбайжоннинг Франциядаги элчихонасига тажовузкор кайфиятдаги арман диаспораси вакиллари ҳужум қилди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13 сентябрига ўтар кечаси Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари мамлакатнинг аҳоли пунктларини ўққа тутганини маълум қилди. Бакунинг қайд этишича, бу Ереваннинг провокацияларига жавобдир. Кейинроқ Озарбайжон ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувларга эришгани ҳақида хабар берди, бироқ Арманистон ўқ узиш давом этаётганига ишора қилмоқда. 

Тўқнашувларда аввалига Озарбайжон томонидан 77 нафар, Арманистондан 105 нафар ҳарбий ҳалок бўлгани айтилди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг