Расман: WBА Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангига буйруқ берди
Спорт
−
21 Август 2023
8485Жаҳон бокс ассоциацияси (WBА) ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги жангига расман буйруқ берди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камедага қарши ўтказади. Томонлар 30 кун ичида жанг бўйича келишувга эришиши лозим. Агар келишув амалга ошмаса, промоутерлик савдоси ташкил этилади.
Мазкур жанг ғолиби эса WBА камари соҳибига қарши жанг қилиш имкониятига эга бўлади. Ҳозирда ушбу йўналиш чемпиони филлиппинлик Марлон Тапалесга тегишли.
Айтиш жоизки, шу йилнинг апрель ойида Муроджон Аҳмадалиев АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрида ўтказилган профессионал бокс оқшомида айнан Тапалесга қарши жанг ўтказиб, ҳакамларнинг баҳсли қарори билан ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF чемпионлик камарларини бой бериб қўйган эди.
Эслатиб ўтамиз, йилнинг январь ойида Майамида бўлиб ўтган бокс оқшомида Муроджон Аҳмадалиев икки йўналиш чемпиони бўлиб турган америкалик Даниэль Романни мағлуб этган ҳолда бир йўла 2 та камарга эга чиққан эди. Ўзбекистонлик боксчи мазкур ғалаба орқали 49 йиллик Жаҳон рекордини янгилаган ҳам.
LiveБарчаси